Украина президенти Пётр Порошенко иккинчи муддатга сайланиш учун номзодини қўймоқчи эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Порошенконинг сўзларига кўра, мамлакат олдидаги, бугунги авлод ва ўтганлар олдидаги чуқур масъулият ҳисси уни яна бир марта ўз номзодини қўйишга ундаган.
Порошенконинг қўшимча қилишича, у бу ишни мамлакатнинг Европа иттифоқи ва НАТОга қўшилиши борасидаги ишларнинг давом этиши учун қилмоқда.
Украина Радаси спикери ўринбосари Ирина Герашенконинг аниқлик киритишича, амалдаги давлат раҳбари мустақил ташаббускор сифатида сайловда иштирок этади.
Изоҳ (0)