Грецияда энг кам иш ҳақи 1 февралдан 11 фоизга — 586 евродан 650 еврогача кўтарилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Алексис Ципрас маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Расмийлар ҳисоб-китобига кўра, мазкур чора туфайли 600 мингга яқин кишининг маоши ошади.
Ҳозирги энг кам иш ҳақи миқдори 2012 йилда ўрнатилган, ўшанда аввалги даражасига нисбатан 22 фоизга кўтарилганди.
Изоҳ (0)