Шимолий Корея расмийлари Жанубий Корея билан чегарада жойлашган Хванхэ провинциясида жанубнинг теледастурларини томоша қилмаслик ҳақида маъруза ўтказди. Бу ҳақда Daily Telegraph газетасига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Хабар берилишича, полиция Хванхэда маъруза ўтишни 2019 йилда бошлаган. Мутассаддилар Жанубий Корея телевидениесини томоша қилишдан тийилишни талаб қилган.
Провинция фуқаролари Жанубий Корея телевидениесини томоша қилиб қўлга тушган тақдирда отиб ташланиши ҳақида огоҳлантирилган.
Шимол ва жануб ўртасидаги муносабатларнинг илиқлашиши чегарага яқин шимолликларни бундай хавфга боришга ва тақиқланган телекўрсатувларни яширинча томоша қилишга ундаган.
Изоҳ (0)