• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент ўтказган йиғилишда иқтисодиётни ва валюта бозорини эркинлаштириш чора-тадбирлари натижадорлиги муҳокама қилинди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 январь куни валюта сиёсати ва ташқи савдо фаолияти соҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Йиғилишда қайд этилганидек, иқтисодиёт ривожланиши ва тадбиркорлар фаолияти учун катта тўсиқ бўлиб келган валютани эркин сотиб олиш ва сотиш борасидаги чеклов ва муаммолар бартараф этилди. Эътиборлиси шундаки, олдинги йилларда экспорт тушумлари бўйича мажбурий сотув талаби бор пайтда экспортдан тушган валюта тушумларининг ички бозорга ишлатилиши 30 фоизни ташкил этган бўлса, бундай чеклов ва талаблар олиб ташланганидан кейин ушбу кўрсаткич 61 фоизга етди.

    Бунинг натижасида ташкилотлар ўзлари учун зарур хом ашё ва асбоб-ускуналарни харид қилиш, жорий ва инвестиция эҳтиёжларини қоплаш имкониятига эга бўлди, шунингдек ўтган йили саноат ҳажмлари 14,4 фоизга, экспорт тушуми 19 фоизга ўсди ва экспортёрларнинг банкларга сотган валюта ҳажми 1,9 баробар ошишига эришилди.

    Бу эса ўз навбатида, мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, рақобатбардош ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.

    Давлат раҳбари 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида валютани эркинлаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, барқарор монетар сиёсатни амалга ошириш иқтисодиёт соҳасидаги муҳим вазифалардан эканини таъкидлаган эди.

    Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Валюта захиралардан оқилона фойдаланиш, ушбу захирани бошқаришнинг аниқ стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Шунингдек, олтин-валюта захиралари таркибини оптималлаштириш, валюталарни сақлашда халқаро тажриба асосида қимматли қоғозлар, жумладан, юқори ликвидли облигациялардан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

    Валюта тушумлари ва олтин-валюта захираларининг кўпайишини таъминлашда энг оптимал йўл бу – экспорт салоҳиятини оширишдир. Шунинг учун бу йил экспорт прогнозлари ўтган йилга нисбатан 1,3 баробар кўпроқ қилиб белгиланган.

    Лекин, айрим хўжалик юритувчи субъэктларда ҳанузгача экспорт тушуми бўйича муддати ўтган қарздорликлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

    Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ҳар бир хўжалик бирлашмаси кесимида экспорт бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни камайтириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, ижросини таъминлаш вазифаси қўйилди.

    Халқаро экспертлар фикрига кўра, иқтисодиёт эркинлашган ва инвестициялар фаоллашган шароитда ташқи савдо айланмасида ўзгаришлар бўлиши табиий ҳолат.

    Президент эркин сотиб олинаётган валюта иқтисодиётнинг эртанги кундаги ривожланиш мақсадларига хизмат қилиши кераклигини алоҳида таъкидлади.

    Маҳаллий ишлаб чиқаришнинг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш мақсадида инвестиция характерига эга бўлган технология, асбоб-ускуна, хом ашё ва материалларни харид қилишда хўжалик юритувчи субъэктлар ва корхоналарнинг валюталарини самарали йўналтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Давлат улушига эга корхоналарда импорт ўрнини босувчи ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш кераклиги қайд этилди.

    Шунингдек, янги божхона тарифларининг маҳаллий ишлаб чиқаришга таъсирини ўрганиб, амалдаги тарифларни янада такомиллаштириш вазифаси қўйилди.

    Йиғилишда иқтисодиётнинг етакчи корхона ва ташкилотлар кесимида экспорт тушумлари танқидий таҳлил қилиниб, бу борадаги камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш, шу жумладан, етакчи экспортёр корхоналарнинг экспорт тушумларини кўпайтириш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Бу борада нисбий устуворликка эга бўлган соҳаларни аниқлаб олиш ҳамда уларни ривожлантириш бўйича концепция ва йўл хариталари ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

    Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахборотлари эшитилди.

    29.01.2019, 19:37   Изоҳ (0)   17780
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда фермер 230 млн сўмлик кредитни бошқа эҳтиёжлари учун ишлатиб юборди

    29.01.2019, 19:24

    Uzbekistan Airways учта янги йўналишда парвозларни йўлга қўяди

    29.01.2019, 18:56

    Тошкент вилоятида фуқаронинг дарвозахонасидан Cobalt’ни ўғирлаб кетиб, сўнг ЙТҲ содир этган шахс ушланди

    29.01.2019, 18:17

    Тожикистон Ўзбекистондан газ сотиб олишни тўрт бараварга оширмоқчи

    29.01.2019, 18:04

    30 январь куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмоқда

    29.01.2019, 17:51

    Фарғонада 2007 йили туғилган қизга орадан 12 йил ўтиб туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди

    29.01.2019, 17:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.