Фарғоналик эр-хотиннинг никоҳи 17 йилдан сўнг қонуний қайд этилиб, уларнинг 12 ёшли қизига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилди.
Фарғона вилояти Қўштепа тумани «Йўлдошобод» маҳалла фуқаролар йиғини Улуғбек кўчасида яшовчи фуқаролар Рустам Шокиров ва Саёҳат Аҳматовалар 2002 йилдан буён шаръий никоҳ асосида яшаб келган. Қўштепа тумани ФҲДЁ бўлими мудираси Ойдинхон Каримованинг маълум қилишича, уларнинг никоҳини қонуний асосда қайд этишга Тожикистон фуқароси бўлган Саёҳат Аҳматованинг муддати ўтган паспорти монелик қилган. Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг чегарадан ўтиш тартиби енгиллаштирилиб, икки давлат ўртасида янги ўтказиш пунктлари очилгач, Саёҳат Аҳматова ҳужжатларидаги камчиликларни бартараф этган.
Шундан сўнг, Қўштепа тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2019 йил 5 январь куни уларнинг никоҳи қонуний қайд этилиб, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома берилган.
Оиланинг 2007 йил 3 сентябрда туғилган қизи Набиева Сабрина Рустам қизига оталик белгиланиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)