Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

NASAнинг OSIRIS-REx космик кемаси энг тор орбита бўйлаб космик кемалар орасида ҳаракатланмоқда, дея хабар беради «AstroNews».

Фото: «AstroNews»

Фото: «AstroNews»

Ушбу қурилма Ерга космик жисмни батафсил кўрсатиб берувчи бир нечта ажойиб фотосуратлар юборган.

Ушбу космик кема 31 декабрь куни Бенну деб номланган астероид олдига орбитага чиққан. Бу у қадар оддий иш эмас эди, сабаби Бенну орбита ускунаси ёрдамида ўрганилган энг кичик космик жисм саналади. Бироқ бу хавфли манёвр шунга арзирди.

Фото: «AstroNews»

Фото: «AstroNews»

OSIRIS-REx кемаси космик жисм юзасидан тахминан 1,5 километр баландликда ҳаракатланиб, астероиднинг тошли юзасининг ажойиб кўринишини қайд этмоқда.

Бенну астероидининг юзасида жуда кўп миқдордаги носимметрикликлар борлигининг сабаби астероид жуда катта ҳажмдаги кичик тошларнинг тўқнашуви натижасида шаклланган.

Фото: «AstroNews»

Фото: «AstroNews»

Ушбу мақоладаги биринчи суратда кўрсатилган иккита тасвир Навигация мақсадларида ишлатилган OSIRIS-REx миссиясининг асосий камераси бўлган НавCам номли ускунаси ёрдамида олинган. 17 январь куни олинган ушбу тасвирлар Бенну астероидининг жанубий қутбини намоён этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШда яна отишма! Виржиниядаги битирув маросимида икки киши ҳалок бўлди
Қўзиқорин
Америкалик аёл икки ой ичида кетма-кет икки марта лотереяда 1 млн доллар ютиб олди
Дунё
Гаагада Украинанинг Россияга қарши даъвоси юзасидан тарихий суд бўлиб ўтмоқда