Қора денгизнинг Керч бўғози ҳудудида суюлтирилган газ ортилган танкерларда ёнғин давом этмоқда, яқин орада кемалардаги ёнғинни ўчириш имкони йўқ, дея хабар беради «Аргументы и факты».
Кемаларда ёнаётган газни ўчириш мумкин бўлган тахминий муддат ҳам номаълум. Айни дамда портлаш хавфи сақланиб қолмоқда.
Туркиянинг «Maestro» ва «Канди» компаниясига қарашли кемаларда ёнғин 21 январь куни юз берган.
Танкерларда 32 нафар денгизчи бўлиб, 12 киши қутқарилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин суюлтирилган газни бир кемадан иккинчисига юклаётган вақтда содир бўлган.
Иккита танкерда қарийб 4,5 минг тонна ёқилғи бўлган.
Изоҳ (0)