29 январь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон бошчилигидаги Адолат ва ривожланиш партияси (АРП) саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши юзасидан халқаро текширувни бошлаш кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда АРП матбуот котиби Умар Челик хабар берди, деб ёзади ТASS.
«БМТнинг суд қарорлари бўйича махсус маърузачиси Агне Калламарга Саудия Арабистони бош консулига кириш ҳуқуқи берилмаганлиги можаро ҳисобланади», — дейди котиб.
28 январь куни Калламар турк расмийлари, хусусан, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушоғли билан учрашди.
Шу куни БМТ махсус маърузачиси Жамол Қошиқчи қотиллиги иши бўйича текширув доирасида Истанбулдаги қироллик бош консул биносига келади. Бироқ делегация ичкарига киритилмайди. Уларга дипломатик ваколатхона биносини фақат ташқаридан кўриш билан чекланишга тўғри келган.
Изоҳ (0)