Бурятиядаги мактабларнинг бирида ҳаёт хавфсизлиги асослари дарсига кеч қолган ўқувчилар жазо сифатида газниқобда ўтирди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Ўқувчилар ота-оналарининг омбудсманга мурожаатидан кейин, болаларни газниқобда ўтиришга мажбур қилган ўқитувчига нисбатан «педагогик бўлмаган интизомий чора қўлланганлик учун танбеҳ» шаклдаги интизомий жазо тайинланган.
Содир бўлган воқеадан сўнг мактабда мажлис ўтказилган бўлиб, унда ўқитувчи педагогик хатога йўл қўйганини тан олган ва ўз айбини тушуниб етган.
Изоҳ (0)