АҚШ ҳукуматининг Huawei компанияси молиявий директори Мэн Ваньчжоу ва унинг Huawei Device USA ва Skycom шўъба корхоналарига қарши айбловлари Хитой раҳбариятига қарши қаратилмаганлигини маълум қилди, деб хабар берди ТASS.
Бу ҳақда Федерал тергов бюроси директори Кристофер Рей 28 январь куни Вашингтонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтган.
Унга ва АҚШ бош прокурори вазифасини бажарувчи Мэтью Уитэкерга айбланувчи томон «Пекин санкцияларисиз унга қўйилган айблов ҳаракатларини амалга ошириши мумкинми?»— деган савол берилган.
«Адлия вазири таъкидлаганидек, айблов хулосасининг ҳеч қайси бандида Хитой ҳукумати ҳақида ёзилмаган», — деб жавоб берган Федерал тергов бюроси директори.
Изоҳ (0)