Венесуэла мухолифати президент Николас Мадурони ҳокимиятдан четлатиш учун ҳарбий ва фуқаролик мансабдор шахслари билан музокаралар олиб бормоқда, дея хабар беради «Эхо Москви».
«Биз давлат амалдорлари, фуқаролар ва ҳарбийлар билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Бу шахсий хавфсизликка оид жуда нозик масала. Биз улар билан яширинча учрашяпмиз», — дейди Венесуэланинг муваққат президенти Xуан Гуайдо.
Гуайдо Венесуэланинг муваққат президенти деб эълон қилинишидан олдин бир нечта АҚШ сенаторлари, жумладан, Демократлар Ричард Дурбин ва Роберт Менендез ҳамда Республикачи Марко Рубио билан суҳбатлашганини қайд этган.
Гуайдо шунингдек, мухолифат мамлакатга инсонпарварлик ёрдамини топширишга тайёргарлик кўраётганлигини ҳам айтган.
Мадуро аввалроқ ёрдамни тўхтатиб қўйган ҳамда Венесуэлада очлик ва касалликлар тарқалаётгани ҳақидаги хабарлар унинг душманлари томонидан ўйлаб топилаётганлигини айтган.
Гуайдо, шунингдек, Мадуро истеъфога чиққадиган бўлса ва сайлов тизими тезда коррупциядан тозаланиши таъминланса мамлакатда олти ойдан тўққиз ойгача бўлган вақтда янги сайловларни ўтказилиши мумкинлигини таҳмин қилган.
Изоҳ (0)