Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили қачон ватанига қайтиши мумкинлигига ойдинлик киритди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Грузияда қидирувга берилган ва айни пайтда Нидерландияда истиқомат қилаётган Саакашвилига кўра, мамлакатнинг фаол қисми ва мухолифат унга Грузия бўйлаб ақалли 72 соат эркин ҳаракатланишни таъминлаган тақдирда ватанига қайтади.
«Бу мамлакатда раҳбариятни тинч йўл билан ўзгартириш учун етарли бўлади», — таъкидлади Грузиянинг собиқ президенти.
Шунингдек, Саакашвили Грузияда ҳукмронлик қилаётган партия асосчиси Бидзина Иванишвилига қарши кураш олиб бораётганини билдирди ва мамлакат раҳбариятини телбаларга қиёслади.
Изоҳ (0)