27 январь куни Москванинг Третьяков галереясидан рассом Архип Куинжининг «Ай-Петри. Крым» расмини ўғирлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Meduza» хабар берди.
Ўғирланган картина Подмосковьяда Одинцово вилоятининг қурилиши битмаган объектида беркитилган.
Гумонланувчи — 31 ёшли шахс бўлиб, аввалроқ наркотик моддалар сақлаганлиги учун қўлга олинган. Шунингдек, полиция бу воқеага алоқадор бошқа иштирокчилар ҳам борлигини гумон қилмоқда.
Изоҳ (0)