2020 йилда Ҳиллари Клинтон яна президент сайловида қатнашиши мумкин, дея хабар беради «Корреспондент».
Собиқ давлат котиби, 71 ёшли Ҳиллари Клинтоннинг сўзлари унинг сайловолди кампаниясини ишлаб чиқаётганлигини кафолатламайди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда АҚШ президенти сайловида Республикачилар партияси вакили Дональд Трамп ғалаба қозонган. Трамп коллегиянинг 304 та овозига, Клинтон эса 227 тасига эга бўлган.
Шу билан бирга сайловчиларнинг умумий овозлар сонида Клинтон Трампни ортда қолдирган: унга сайловчиларнинг 48,07%, Трампга эса 45,99% овоз берган.
Изоҳ (0)