Канаданинг Квебек провинциясидаги автотрассалардан бирида автомобилларнинг оммавий тўқнашуви юз берди, дея хабар беради «Вести.ru».
Йирик ЙТҲда 50 та транспорт воситаси иштирок этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга қийин об-ҳаво шароити — кучли қорли бўрон сабаб бўлган.
Фавқулодда ҳолат Монреаль яқинида юз берган.
Ҳодиса оқибатида бир неча киши жабрланган, уларнинг айримлари касалхонага ётқизилган.
Жабрланганлар ҳақида бошқа аниқ маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)