Бразилиядаги тўғон ёрилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 58 нафарга етди, деб хабар берди ТASS.
Бу ҳали якуний кўрсатгич эмас. Деярли 300 га яқин одамлар бедарак йўқолган деб топилмоқда.
25 январь куни Брумадинью муниципалитетида металлургия саноати чиқиндиларидан иборат сувни ушлаб турган тўғон ёрилган. Яқин атрофда жойлашган уйлардаги аҳоли эвакуация қилинган, бир неча уйлар чиқинди сув оқими оқибатида вайрон бўлган.
Изоҳ (0)