28 январь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурияда тез орада ИШИДнинг барча жангариларини йўқ қилишга ваъда берди, деб хабар берди ТASS.
Бу ҳақда Президент Истанбулда сўзлаган нутқида маълум қилган.
«Туркия яқин кунларда ИШИДни йўқ қилади. Шунингдек, Фурот дарёсининг шарқий ҳудудларида жойлашган ерларда тез орада хавфсизлик, барқарорлик ва осойишталикни ўрнатамиз», — дейилади хабарда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)