ИШИД Филиппин жанубидаги черковда содир этилган портлашлар учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Маҳаллий полицияга кўра, икки портлаш оқибатида 27 киши ҳалок бўлди. Улардан 20 нафари фуқаро, 7 нафари аскарлар экани айтилмоқда.
Шунингдек, ҳодиса туфайли 111 жароҳат олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)