Москвадаги Третьяков галереясининг муҳандислик корпусидан Архип Куинжининг «Ай-Петри. Қрим» картинаси ўғирлаб кетилди, деб ёзади «РИА Новости».
Номаълум шахс расмга яқинлашиб, уни девордан олган ва ромидан чиқариб, қочиб қолган. Атрофдагиларнинг барчаси буни музей ходими амалга оширганига ишончи комил бўлган, бир неча дақиқадан сўнггина ҳодиса ўғирлик эканлиги аён бўлган.
Айни пайтда ҳукумат картина ўғирланиши ҳолатини текширмоқда. Маданият вазирлиги галереяда ушбу расм йўқлигини тасдиқлаган.
Изоҳ (0)