Перунинг Сан Мартин провинциясида туристларни олиб кетаётган автобус дарёга қулади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида 26 киши жароҳатланди, улар касалхонага етказилган. Уч киши, жумладан, икки нафар бола, бедарак йўқолган.
Автобусда фалокат чоғида 50 киши бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)