АҚШ президенти Дональд Трамп конгресс томонидан қабул қилинган, қатор идораларнинг 15 февралгача вақтинчалик бюджетини имзолади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тахминларга кўра, келгуси уч ҳафта давомида узоқ муддатли бюджет бўйича музокаралар бўлиб ўтади.
Аввалроқ, АҚШ сенати шатдаунни 35 кунлик муддатга тўхтатиб қўйиш учун мўлжалланган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
Қонун лойиҳаси бугунги кунда бюджетсиз қолган вазирлик ва идораларни молиялаштиришга мўлжалланган.
Изоҳ (0)