Бразилия жануби-шарқидаги Минас-Жерайс штатида камида 50 киши металлургия саноати чиқиндилари оқизиладиган дамбанинг ўпирилиши қурбони бўлди. Бу ҳақда Брумадинью муниципалитети мэри Авимар ди Мелу Барселос маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Штат губернатори Ромэу Земанинг айтишича, айни пайтда фақат 7 кишининг жасади топилган. Ҳодиса жойида бедарак йўқолганларни тирик топиш эҳтимоли ўта кам эканлиги айтилмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, дамба ўпирилиши оқибатида 150 киши бедарак йўқолган.
Изоҳ (0)