Давлат департаменти Венесуэладаги АҚШ фуқароларини вазият кескинлашгани сабабли мамлакатни тарк этишга чақирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Венесуэлада бўлиб турган ёки саёҳат қилаётган АҚШ фуқаролари мамлакатдан тезроқ чиқиб кетиш имкониятини кўриб чиқиши мақсадга мувофиқ. Тижорий авиарейслардан ҳозирча фойдаланиб қолиш мумкин», — дейилади Давлат департаменти баёнотида.
Баёнотда қайд этилишича, «АҚШ маъмуриятининг Венесуэлада америкалик фуқароларга шошилинч ёрдам кўрсатиш имкониятлари чекланган».
Изоҳ (0)