Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси ёлланма аскарлари Венесуэлага президент Николас Мадурони қўриқлаш учун юборилди, деб ёзади Meduza Reuters агентлигига асосланиб.
Қайд этилишича, ёлланма аскарларнинг бир гуруҳи Венесуэлага президент сайловларидан олдин яъни 2018 йилнинг май ойида борган, иккинчи гуруҳ эса яқинда жўнаб кетган. Аскарлар Венесуэлага Россиядан эмас, балки бошқа мамлакатдан учиб кетган. Улар ушбу мамлакатда топшириқни бажараётган эди.
Ҳозирги кунда Венесуэлада 400 га яқин россиялик ёлланма аскарлар бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)