Венесуэла оппозицияси сўнгги бир неча ҳафта давомида АҚШ ва бошқа бир неча давлатлар ҳукуматлари билан яширин тарзда музокара олиб борган. Oppoзиция етакчиси Хуан Гуайдо эса Вашингтонга борган. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар берди.
Қайд этилишича, «Хуан Гуайдони Венесуэланинг вақтинчалик президенти сифатида тан олинишида АҚШга тезда қўшилган Лотин Америкаси давлатлари коалицияси ҳафталаб давом этган сирли дипломатик алоқалар натижасида юзага келди».
Хабарда оппозиция аъзоларидан бири — Каракас собиқ мери Антонио Ледесманинг сўзлари келтирилади. Унинг маълум қилишича, Гуайдо декабрь ўртасида АҚШ, Колумбия ва Бразилияда бўлиб, ушбу мамлакатлар расмийларини 10 январда бўладиган оммавий намойишлар режаси билан таништирган. Бу пайтда Николас Мадуро қасамёд қабул қилиб, Венесуэла президенти лавозимига киришган эди.
Қайд этилишича, оппозициячилар кодланган мактублар орқали маълумот алмашган.
Изоҳ (0)