Малайзия қироли Муҳаммад V ва россиялик Оксана Воеводинанинг муносабатларига дарз кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Тахтдан воз кечган қирол энди рафиқаси билан ажрашмоқчи.
Малайзия қироли ва Воеводина ҳис-туйғулари «совуб қолгани» ва тез-тез жанжаллашиб қолаётгани сабаб ажрашишга қарор қилган. Ҳозирда томонларнинг вакиллари ажрим жараёни бошлаш учун зарур ҳужжатларни тайёрламоқда.
Аввалроқ, Муҳаммад V «Москва гўзали»га уйлангач, тахтдан воз кечгани ҳақида хабар берилган эди.
Мана шу никоҳ учун 2015 йилнинг «Москва гўзали» унвони соҳибаси Оксана Воеводина ислом динини қабул қилган.
Исмини ҳам Риханага ўзгартирган эди. Бироз вақт ўтиб, эр-хотиннинг чақалоқ кутаётгани маълум бўлган.
Қиролнинг янги турмуш ўртоғига тож кийдириш маросими бошқа ҳукмдорлар ўртасида норозилик келтириб чиқарган.
Изоҳ (0)