2018 йилнинг охирида археологлар Шотландиянинг шимолий-шарқидаги Алфорд шаҳри яқинида илгари номаълум бўлган тош доирасини топган, дея хабар беради «TJournal».
Тадқиқотчилар эътиборини топилманинг ғайриоддийлиги қизиқтирган. Доира ҳажми машҳур Стоухенждан кичик бўлиб, у кичик ҳажмли тошлардан қурилган, марказда типик пирамида йўқ.
Олимлар топилма ёшини 3500—4500 деб таҳмин қилган, маҳаллий мулозимлар эса ўз ҳисоботларида топилма қиймати ҳақида ёзган.
Бироқ 21 январь куни тош доираси топилган ферманинг собиқ хўжайини археологлар билан боғланган ва қурилмани 90 йилларда у қурганини маълум қилган.
Абердиншир Кенгаши вакили Нил Акерман фан тошларнинг ёшини аниқ белгилаши мумкинлиги, аммо уларни ўрнатиш вақтини аниқлай олмаслигини тан олган.
Шунингдек, Алфорд деворининг қурувчиси тош обидаларнинг хусусиятларини аниқ акс эттирганини қайд этган.
Изоҳ (0)