Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ билан дипломатик алоқаларни узди ва америкалик дипломатлардан мамлакатни 72 соат давомида тарк этишни талаб қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«АҚШ ҳукумати билан дипломатик ва сиёсий алоқаларни узишга қарор қилдим. Мухолифатчилар АҚШ расмийлари кўмагида давлат тўнтаришини амалга оширишга уринди», — таъкидлади Мадуро тарафдорлари олдидаги чиқишида.
Венесуэла президенти мамлакат суверенитетини ҳар қандай йўл билан ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди ва қуролли кучларни «садоқат, якдиллик ва бўйсунишга чақирди».
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Венесуэла миллий ассамблеяси раҳбари Хуан Гуаидо президентлик ваколатини қабул қилганини билдирган, АҚШ президенти Дональд Трамп уни тан олишини эълон қилганди.
Изоҳ (0)