Женева шаҳридаги АҚШ консуллиги олдида юз берган портлашга ерости коммуникацияларида юз берган қисқа туташув сабаб бўлган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Таъкидланишича, юз берган портлаш оқибатида яқин жойлашган рестораннинг айвон қисмидаги пўлат плита ағдарилиб кетган, ҳеч ким жабрланмаган.
Женеванинг Services industriels компанияси маълум қилишича, ер остида электр тарқатувчи қути портлаб кетган ва оқибатда 140 дан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолган.
Изоҳ (0)