АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуаидони «ўтиш даври президенти» сифатида расман тан олди. Бу ҳақда АҚШ маъмурияти матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «MK.ru».
Венесуэла миллий ассамблеяси раҳбари бўлган Гуаидонинг ўзи ҳам минглаб тарафдорлари олдида президентлик ваколатини қабул қилганини айтган.
Трамп «Венесуэлада демократияни тиклаш» учун барча имкониятлардан фойдаланиш ва Гуаидо билан ишлашга тайёр эканлигини билдирди.
Олдинроқ АҚШ вице-президенти Майк Пенс Венесуэланинг амалдаги президенти Николас Мадуронинг нолегетим деб эълон қилганди.
Изоҳ (0)