Россиялик тадбиркорлар Борис ва Аркадий Ротенберг уларга нисбатан санкция жорий қилинганидан кейин самолётсиз қолди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.
Бизнес жетларнинг сотилиши ҳақидаги маълумотлар брокер Boutsen Aviation сайтида эълон қилинган. Борис Ротенбергнинг Bombardier Global 5000 самолёти 25 миллион долларга баҳоланмоқда, у Кипрдаги Damstone Limited компанияси номига расмийлаштирилган. Аркадий Ротенбергга тегишли қиймати 15 миллион доллар бўлган самолёт эса Olpon Investment Limited компанияси ҳисобида туради.
Борис Ротенбергнинг вакили маълум қилишича, самолётни Credit Suisse банки кредити ҳисобига сотиб олиш режалаштирилган. 2014 йилда санкция киритилганидан кейин, банк Damstone Limited компаниясидан тўловларни қабул қилишни тўхтатган ва қарз олувчини огоҳлантирмасдан, ҳаво кемасини сотувга қўйишга қарор қилган.
Хабар берилишича, санкциялар тадбиркорларга маълум ноқулайликлар келтириб чиқармоқда, хусусан, улар тез-тез шахсий самолётда учиш эҳтимоли билан ўз иш режасига ўзгартириш киритишга мажбур бўлади.
Изоҳ (0)