VEON Group Сергей Афонин 2019 йил 1 мартдан Beeline Uzbekistan бош директори лавозимига тайинланишини эълон қилди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Афонин VEON Group сафига 2016 йилда, Beeline Russia Жанубий минтақавий филиали директори сифатида қўшилганди. Бунгача Россиядаги йирик FMCG-компания тижорий директори бўлиб ишлаган.
«Сергейнинг лавозими оширилиши Ўзбекистондаги мавқейимиз янада мустаҳкамланиши, жумладан, рақамли хизматлар кенгайишига олиб келади, шунингдек, корпоратив этика ва бизнес шаффофлиги учун хизмат қилади, деган умиддаман», — деди Veon Group раиси Урсула Бёрнс.
Афонин мазкур вазифада Beeline Uzbekistan бош директори лавозимида охирги уч йил мобайнида ишлаб келган Дмитрий Шуковни алмаштиради.
Изоҳ (0)