2019 йилда аҳоли талабидан келиб чиққан ҳолда 24 та нодавлат мактаб ташкил этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Элбек Шукуров журналистлар билан норасмий учрашувда маълум қилди.
Булар Бектемир, Яшнобод, Яккасарой, Чилонзор туманларида 1 тадан, Миробод, Олмазор, Юнусобод туманларида 2 тадан, Учтепа, Шайхонтоҳур туманларида 3 тадан, Мирзо Улуғбек, Сергели туманларида 4 таданга тўғри келади.
Аввалроқ Сергелида янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг пастки қаватлари боғчалар ихтиёрига берилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ (0)