• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қаршидаги Алишер Навоий кўчасида ёрилган қувур туфайли 3–4 ойдан бери ичимлик суви беҳуда исроф бўлмоқда

    Қарши шаҳрининг Алишер Навоий кўчасида жойлашган сув қувури ёрилганлиги сабабли уч-тўрт ойдан бери ичимлик суви беҳуда исроф бўлмоқда. Натижада кўчада лойгарчилик, қатнов учун эса ноқулайликлар юзага келган. Бу ҳақда журналист Отабек Қўлдошев маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бир томчи сув олтинга тенг бўлган вилоятда ичимлик сувининг бу ҳолда исроф бўлиши яхши эмас-да, — дейди ўзини кўча боши дея таништирган отахон Ҳасан бобо Мансуров. – Беш-олти ойдан бери кўчамизда труба ёрилганлиги сабабли ичимлик суви «денгиз» бўлиб оқаяпти. Агар менинг хонадонимдан бир томчи сув беҳуда оқсин, «водоканал»дагилар югуриб келиб, жарима тўланг дейишни билади-ку қаламининг учини чиқариб. Нега энди бундай пайтларда уларга тезкорлик етишмайди».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳасан бобо Мансуров Алишер Навоий ва унга туташ бўлган Ойбек кўчасининг бугунги аҳволи аҳолини қониқтирмаётганини билдирар экан, «Ҳар иккала ҳоким ҳам (вилоят ва Қарши шаҳар ҳокимлари назарда тутилмоқда) шу кўчадан юради-ку, наҳотки эътибор беришмаса, – дейди. – Агар худо раҳматлилар тирик бўлганида уларнинг номи шундай абгор кўчаларга берилганини билса, менинг номим шу кўчаларга лойиқми демасмиди?».

    Ушбу кўчада истиқомат қилувчи Сайёра Ҳамраеванинг маълум қилишича, ушбу ҳолатни бартараф қилиш учун аҳоли вакиллари дастлаб маҳалла раиси, сўнгра шаҳар ҳокими ва ҳудуддан сайланган депутатга ҳам мурожаат қилишган. Аммо ҳеч кимдан нажот бўлмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Аввал маҳалла раисига мурожаат қилдик, – дейди Сайёра Ҳамраева. – Сўнгра шаҳар ҳокимининг қабулида бўлдик. Ҳоким ҳозир одам бориб, сувни тўхтатади деди-ю, аммо ҳеч кимни юбормади. Ҳоким қабулига 2018 йилнинг 20 декабрь куни борган эдик. Мана ҳозиргача сув оқишдан тўхтагани йўқ».

    «Кўчанинг лойгарчилиги боис этик кийиб юришга мажбур бўлаяпмиз, – дейди Муаззам Мирзаева. – Шу аҳволда яшаётганимизга ҳам уч ойдан ошди. Қачон бу ҳолат бартараф қилинади?»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Алишер Навоий кўчасидаги носозлик ҳақиқатдан ҳам икки-уч ойлик муаммо, – дейди вилоят «Сувоқова» унитар корхонаси бош муҳандиси Баҳром Мирзаев. – Муаммонинг чўзилиб кетишига сабаб шу бўлдики, қувур материали бошқача бўлганлиги сабабли унга мос хомутни топиш қийин кечди. Айни кунда хомут Тошкент шаҳридан келтирилган. Тез кунда ўрнатилади».

    «Сувни тежанг дейишади, аммо бундай ҳолатда қандай қилиб сувни тежашимиз мумкин, – дейди ўзини Зулфия Зайниддинова дея таништирган суҳбатдош. – Кўз ўнгимизда ичимлик сувининг исроф бўлишига қараб туриш қийин бўларкан».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вилоят «Сувоқова» унитар корхонаси масъулининг сўзларига кўра, мазкур қувур таъмирланиши учун шаҳар марказидаги кўплаб корхона ва ташкилотларга узатилаётган ичимлик суви вақтинча тўхтатилади.

    «Натижада «Маҳтумқули», «Кат» маҳаллалари аҳолиси, аэропорт томон ва Қарши ёғ экстарксия заводи ҳам сувсиз қолиши мумкин, – дейди Баҳром Мирзаев. – Шунинг учун бу борада ҳокимият вакиллари билан маслаҳатлашган ҳолда иш тутишимиз керак бўлади».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мутасаддининг айтишича, муаммо 1 февраль кунига қадар бартараф этилади.

    24.01.2019, 14:52   Изоҳ (0)   12909
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёдаги қатор туманларда ғалла экилгани ҳақида сохта маълумотлар берилгани аниқланди

    24.01.2019, 14:26

    2019 йилда Uzbekistan Airways учта янги йўналишга парвоз амалга оширади

    24.01.2019, 14:05

    Қирғизистон давлат циркининг 30 дан ортиқ артистлари ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди

    24.01.2019, 13:52

    Самарқандда эрининг жияни билан ишқий муносабати ошкор бўлган аёл икки фарзандини ўлдирди (видео)

    24.01.2019, 13:26

    Чимёнда кўчки хавфи эълон қилинди

    24.01.2019, 13:08

    «Хароб йўллар, газ пастлиги ва электр таъминотидаги узилишлар». Мўминободликлар нимадан норози?

    24.01.2019, 13:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.