23 январь, чоршанба куни сербиялик мутахассис Любинко Друлович футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
«Авваламбор менга билдирилаётган ишонч учун ўзим ва ёрдамчиларим номидан раҳмат айтаман. Биз биргаликда ҳаракат қилиб, Токио—2020 Олимпиадасига бора оламиз. Умид қиламанки, ҳамкорлигимиз самарали бўлади», – дейди Друлович.
Янги мураббий билан келишув Токио—2020 Олимпиадасига қадар амал қилади.
Маълумот учун, мураббий Сербия U-19 терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлган.
Мураббий сифатида эришган ютуқлари:
- Ангола Суперкубоги ғолиби – «Агосто» ФК 2010—2011 йил
- Европа U-19 Чемпионати ғолиби – Сербия 2013 йил
- «Партизан» ФК билан Европа Лигаси иштирокчиси – 2015—2016 йил
- Сербияда йилнинг энг яхши мураббийи – 2013 йил.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)