23 январь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳри аҳолиси ноёб табиат ҳодисаси гувоҳи бўлди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Президент резиденцияси тепасида бир вақтнинг ўзида учта қуёш пайдо бўлган. Гувоҳлардан бири уни суратга олган.
Бундай оптик ҳодиса табиатда кам кузатилади. Олимлар буни «гало» деб атайди.
Изоҳ (0)