Алексей Навальнийнинг коррупцияга қарши кураш жамғармаси ўзининг YouTube’даги каналида россиялик телебошловчи Владимир Соловьев ҳақида видео жойлади, дея хабар берди «Tengrinews».
Унда телебошловчи Италияда миллион евролик вилла ва нархи тахминан 15 миллион рубль бўлган Maybach машинаси сотиб олганлиги айтилган. Текширувлар натижаларига кўра, Комо оролида жойлашган ушбу вилла 2013 йилда сотиб олинган бўлиб, телебошловчининг биринчи сотиб олган уйидан 11 километр узоқликда жойлашган.
Исбот тариқасида Навальний олди-сотди шартномаси ва кадастр ҳужжатидан қўчирмани тақдим этган. Ушбу ҳужжатларга кўра, уйнинг майдони 37 сотихни ташкил этади. Навальнийнинг таъкидлашича, ҳужжатда Соловьев резидент, маҳаллий фуқаро сифатида кўрсатилган, касби деган жойида эса «артист» деб ёзилган.
«Унинг Италияда иккита вилласи бор. Бу кўрсатувни томоша қилувчи ҳар бир телемошабиннинг эсида бўлиши керак», — дейди сиёсатчи видеода.
Хабарда айтилишича, Владимир Соловьевдан ушбу видеога изоҳ бериш сўралган.
«Текшириб кўрмоқчими — чет эл мол-мулкини текшириб юраверсин. Мен давлат хизматчиси эмасман ва ҳеч қандай қонунни бузмаганман. Яна қаердандир уй сотиб олгим келса — яна оламан. Солиқларни тўлаяпман. Менинг кўрсатувларим «Россия» телеканалиги кўп пул олиб келаётгандан хурсандман, қурбим етяпдики оляпман», — деб жавоб берган телебошловчи.
Изоҳ (0)