АҚШ ҳукумати ишининг қисман тўхтатилгани Федерал қидирув бюроси фаолиятига тўсқинлик қилмоқда, дея хабар беради «Коммерсантъ».
ФҚБ агентлари ассоциацияси ҳисоботига кўра, «шатдаун» «бутун дунёда терроризмга қарши ва контрразведка операцияларини ўтказишга ҳалал бермоқда».
«Maxсус фавқулодда вазиятларни олдини олиш операциялари кейинга қолдирилган. Бу фаолиятимизга ва Америка халқини ҳимоя қилиш имкониятимизга салбий таъсир кўрсатмоқда», — дейди ассоциация вакили.
ФҚБ тўлов амалга оширилмаётганлиги сабабли терроризмга қарши кураш операцияларига ёрдам берадиган бир қанча ахборот етказувчилар ва таржимонлар йўқотилгани, буни эса қайта тиклаб бўлмаслиги айтилмоқда. Кадрлар тайёрлаш ва ходимларни ёллаш билан муаммолар мавжуд.
Айтиш жоизки, бугун 13 мингдан ортиқ ФҚБ махсус агентларининг аксарияти маошсиз ишлашда давом этмоқда.
Оқ уйнинг Миллий Иқтисодий Кенгаши раҳбари Лоуренс Кадлоу «шатдаун» мамлакатнинг ялпи ички маҳсулотига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги, аммо глобал иқтисодиётнинг ҳолатига таъсир қилмаслигини айтган. У шунингдек «шатдаун» муаммоси вақтинчалик экани ва у ниҳоясига етгач ҳаммаси ўз ўрнига тушишини қайд этган.
Изоҳ (0)