Сицилияда полиция Cosa Nostra’га етакчилик қилиши эҳтимоли бўлган етти нафар аъзо қўлга олинган, дея хабар беради «Вести.ru»
Хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қўлида отаси бир қатор жиддий жиноятларни содир этганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган Каложеро Ло Пикколо ҳам бор.
Аввалроқ, «Cupola 2.0» махсус операцияси доирасида Cosa Nostra’нинг 46 нафар аъзоси, жумладан синдикатнинг янги бошлиғи Сеттимино Минео қамоққа олинган.
Тергов маълумотига кўра, 80 ёшли мафия бошлиғи Тото Риина 2017 йилнинг ноябрида қамоқхонада вафот этганидан сўнг бошқа бошлиқлардан жиноий гуруҳни бошқариш ваколатини олган.
Изоҳ (0)