Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг тегишли тузилмалари вакилларидан иборат ҳукумат ишчи гуруҳи Тожикистон ҳукумат гуруҳи билан 27 январгача икки давлат чегарасини тўлиқ демаркация қилишни якунлаш ниятида. Бу ҳақда Asia-Plus хабар берди.

Фото: «Centralasiaonline.com»

Фото: «Centralasiaonline.com»

Давлат чегарасини тўлиқ делимитация қилиш ўтган йили тугатилган бўлиб, унда томонлар чегара чизиғи ўтиши тўғрисида ёзма равишда келишиб олган. Энди эса давлат чегарасини демаркация қилиш натижасида икки давлатнинг аниқ чегара чизиғи хариталарда кўрсатилади.

2018 йил март ойида Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи чоғида тожик-ўзбек давлат чегараси алоҳида участкалари бўйича Тожикистон—Ўзбекистон битими имзоланганди. 19 апрелда эса Тожикистон парламенти ушбу битимни ратификация қилди.

Чегаранинг энг баҳсли қисми, хусусан, Фарҳод ГЭС бўйича келишувга 2018 йил 10 январь куни Душанбедаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида эришилган. Унга кўра, Фарҳод ГЭС жойлашган ҳудуд Тожикистон ҳудуди, гидроэнергетика объектининг ўзи — Ўзбекистон мулки сифатида тан олинди. Объектни Тожикистон томони қўриқлайди, Ўзбекистон унга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«КамАЗ»да ҳарбийларни босиб кетган: Қозоғистонда январь воқеалари иштирокчиси 17 йилга қамалди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди: сўнгги суткада 141 кишида касаллик қайд этилди
Дунё
Alibaba асосчиси Жек Ма Хитойни тарк этгани маълум бўлди