Европа иттифоқи ва Россия ўртасида собиқ иттифоқ ҳудудида ўз таъсирини ўтказиш борасида кураш бошланади. Бу ҳақда Sputnik агентлигига Стратегик режалаштириш институти, сиёсий фанлар доктори, профессор Александр Гусев ўз фикрларини билдирди.
«Германия позициясининг Ўзбекистонда ва умуман Марказий Осиё давлатларида мустаҳкамланиши — бу жиддий форпост (ҳарбий истеҳком, товарлар алмашинадиган жой)», — деди у Sputnik Ўзбекистон эфирида.
Ҳозир Европа иттифоқи мамлакатлари ўз диққат марказини Яқин Шарқдан собиқ иттифоқ ҳудудига ўтказмоқда, деб ҳисобламоқда эксперт.
«Ўзбекистонда, умуман Марказий Осиёда позицияларни мустаҳкамлаш учун жиддий фикрлар пайдо бўлди», — дейди Гусев.
Профессор фикрига кўра, яқин йилларда Россия ва Европа иттифоқи ўртасида собиқ иттифоқ ҳудудида жиддий кураш бошланади.
Шу ўринда Шавкат Мирзиёевнинг қатъий курси туфайли Ўзбекистон ташқи сиёсатида принципиал ўзгаришлар бўлмайди.
Изоҳ (0)