Самарқанд давлат чет тиллар институти академик лицейидаги иқтидорли ўқувчилар бир ойдан бери стипендия олмоқда. Бу ҳақда «Zarnews» хабар берди.
— «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент қарорида ОТМларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи берилиши белгиланган, — дейди академик лицей раҳбари ўринбосари Абдували Қодиров. — Шунга кўра, ўтган йили низом ишлаб чиқилиб, иқтидорли ўқувчилар саралаб олинди. Эришган натижаларига қараб, 23 нафар ўқувчимиз олий таълим муассасаси талабаси стипендиясининг 30 фоизи миқдорида стипендия олмоқда.
Мутасаддига кўра, ушбу маблағ миқдори ҳамда ўқувчилар сонини босқичма-босқич ошириб бориш режалаштирилган.
Изоҳ (0)