Енгил автомобиль бошқарувидаги номаълум эркак Польша пойтахти Варшавада президент саройи дарвозасини бузишга уриниб кўрди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабар берилишича, 36 ёшли эркак қўлга олинган. Эркак уни тўхтатишга ҳаракат қилган полициячининг устига машинани ҳайдаган. Жабрланган полициячи касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)