Хитойлик блогер қиз юзининг омадсиз пластик операциясидан кейин ўзини ўлдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ўлимидан бир кун аввал 23 ёшли қиз ёнаётган бинодан эвакуация қилинган. Қиз қутқариб олинганда, у ҳеч ким унинг юзини кўришини хоҳламаслигини айтиб қичқирган ва юзини яширган.
Видеоблогер ўз каналига кўпроқ обуначиларни жалб қилиш учун ташқи кўринишини ўзгартирган. Бироқ операция муваффақиятсиз ўтган, шундан сўнг қиз уйдан чиқмай қўйган. Бундан ташқари, қизнинг йигити у билан муносабатларини тўхтатган.
Шундан сўнг қиз бир неча марта ўзини ўлдиришга уринган.
Изоҳ (0)