Франция пойтахти Париж шаҳрида 22 январь куни эрталаб тўрт киши мамлакат президентининг қароргоҳи Елисей саройи яқинида жойлашган Milleis банки филиалини талаб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, тўрт нафар қуролланган шахс банк биносига кирган, ходимларни боғлаб, сейфларни бўшатишга киришган.
Сейфларнинг 30 та қутисини бўшатиб олган жиноятчилар ҳодиса жойидан яширинган. Улар олиб кетган маблағнинг аниқ суммаси ҳали аниқланмаган, бироқ у бир неча минг еврога тенг бўлиши айтилмоқда.
Таъкидланишича, ҳодиса ҳақидаги сигнал куннинг ярмида етиб келган. Ходимлар тахминан уч соат боғланган ҳолда қолган.
Изоҳ (0)