Давосда Бутунжаҳон иқтисодий форуми ўз ишини бошлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Швейцариядаги курортга 3 минг нафарга яқин давлат органлари вакиллари, жамоат арбоблари, йирик компаниялар ва банклар раҳбарлари келди. Форум «Глобаллашув 4.0: Тўртинчи индустриал инқилоб асрида глобал архитектурани шакллантириш» мавзуси остида ўтади.
Бу йил форумга бир неча давлат етакчилари келмади. Жумладан, Дональд Трамп шатдаун туфайли ташрифини қолдирди, Буюк Британия ва Франция етакчилари эса ички сиёсий муаммолар сабабли уйда қолишга мажбур бўлди. Ўтган йили уларнинг уччови ҳам Давосда бўлганди.
Форумга Германия канцлери Ангела Меркель ва Япония бош вазири Синдзо Абе келиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)