Хитойда шифокорлар ўлим ёқасидаги беморни ҳаётга қайтариш учун икки ярим соат давомида билвосита юрагини уқалаган, дея хабар беради Daily Mail.
Воқеа 2 январь куни Хитойнинг Ляонин провинциясидаги анъанавий Хитой тиббиёт университети шифохонасида бўлиб ўтган.20 нафар шифокор юрак-ўпка реанимациясини навбатма-навбат доимий равишда ўтказган.
Жанг исмли бемор 150 дақиқа клиник ўлим ҳолатида бўлган. Ушбу вақт давомида унинг юрагига жами 15 минг марта уқалаш босими ўтказилган.
Одатда Хитой шифохоналарида жонлантириш учун стандарт 50 дақиқадан кўп вақт ажратилмайди. Шифокорлар билвосита юракни уқалаш жараёнида тиббий ускуналар заиф юрак фаолиятини қайд этгани боис Жангни ҳаётга қайтаришга қарор қилган.Беморнинг оила аъзолари аллақачон дафн маросимига тайёргарлик кўра бошлаган эди.Беморни жонлантириш у касалхонага тушган заҳоти бошланган. Шифокорлар беморни жонлантиришга олиб бориш жараёнида ҳам галма-галдан 100 дан 120 гача уқалаш босимини ўтказган.Амалга оширилган саё-ҳаракатлар натижасида шифокорлар ғолиб бўлган.
Изоҳ (0)