• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Унинг қилаётган иши табобат талабларига умуман тўғри келмайди». Ҳасан табиб аслида ким?

    Ўзбекистонликлар ва ижтимоий тармоқ фойданувчиларига «Ҳасан табиб» номи орқали танилган андижонлик Ҳасанбой Исмоилов билан «Дарё» мухбири Миролим Исажонов суҳбат уюштирди.

    Ҳасан табиб.

    Ҳасан табиб.
    Фото: «Дарё»

    Сўнгги пайтларда «Ҳасан табиб» номи ижтимоий тармоқларда, хусусан, YouTube ҳамда Facebook’да тез-тез такрорланиб, қизғин муҳокамалар марказига айланмоқда. Шаҳрихонлик табиб сифатида нафақат Ўзбекистон, балки қўшни давлатларда ҳам донғи кетган бу инсоннинг фаолиятини ёқлаганлардан кўра, қораловчилар кўпчиликни ташкил этади.

    Хўш, Ҳасан табиб аслида ким? У чиндан ҳам табибми? Агар табиб бўлса, фаолияти қачондан бошланган? У нима учун ҳузурига келган беморларга фақатгина уч маҳсулот: асал, хандон писта ва нўхатни истеъмол қилишни тавсия қилади? Унинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларини кимлар юритади? Блогерлар ва интернет фойдаланувчиларининг танқидларига муносабати қандай? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Шаҳрихон туманининг «Наврўз» маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳасан табиб билан суҳбатлашиш учун унинг ҳузурига отландик.

    - Табиб сифатидаги фаолиятингизни қачондан бошлагансиз?- Дадам косиб бўлган. Оилада олти ўғилнинг бешинчисиман. Мен ҳам асли косибман. Олдинлари шу ҳунар билан шуғулланганман. Табиблик фаолиятимга эса ўттиз йил бўлиб қолди. Одамлар келиб мурожаат қилади. Уларнинг ҳолатини кўриб эса йўқ деёлмайман.

    - YouTube видеохостингида шахсий каналингиз борлигига кўзимиз тушди. Уни ўзингиз юритасизми?- Тўғрисини айтсам, интернетга унчалик тушунмайман. YouTube билан боғлиқ ишларни Сардорбек исмли укамиз юритади. Аслида бу йигит тўрт йил давомида АҚШда даволаниб, икки марта мия операциясини бошдан ўтказган. Тутқаноқ касаллигига даво тополмаган ва унга шифокорлар бу касалликнинг шифоси мавжуд эмаслиги, умрининг охирига қадар дори ичиб юришдан бошқа иложи йўқлигини таъкидлашган. Сардорбек ҳам шаҳрихонлик. У 2015 йили олдимга келди ва унинг касаллигига ташхис қўйдик. Уч-тўрт ой ичида эса у соғлом бўлиб кетди. Шундан сўнг Сардорбек «Ака ер юзида менга ўхшаб, шифо тополмай юрган беморлар жуда кўп. YouTube’га сиз ва фаолиятингиз ҳақида видеолар жойлаб турсам қаршилик қилмайсизми?», деди. Унга рад жавобини бердим. Негаки, табиблик менга ортиқча юк. Кунига йигирма соат ишлайман. Тиним йўқ ишонсангиз. Эрталаб ва тушликдан кейин қабулимга келганлар билан шуғуллансам, бошқа вақтда оғир касалларнинг ёнига олиб кетишади. Орадан бир неча ой ўтгач, Сардорбек яна ўша мавзуда гап бошлади: «Сиз ўзингизни ўйлайдиган одам экансиз. Менга ўхшаган касаллар олдингизга келиб, шифо топса ёмонми?», дея охири мени бир амаллаб кўндирди. Тўрт йилдирки, YouTube’даги видеоларимни Сардорбек жойлаб туради.

    - Олдингизга шифо топиш умидида келган инсонларнинг касаллиги турлича бўлса-да, нима сабабдан уларнинг барчасига айнан асал, хандон писта ва нўхат ейишни тавсия этасиз?- Қуръони Каримнинг беш жойида асалнинг шифолиги зикр этилган. Шу сабаб Ёсин сурасини ўқиймиз. Асал ва унинг шифоси тўғрисида жуда кўп бор изланишлар олиб борганман. Ўзимга тегишли қўлланма сифатидаги «Минг дард муолажаси»дан бугун дунёнинг кўплаб мамлакатларида фойдаланишяпти. Хандон писта асаб тизимини юмшатиб беради, асал эса ювади. Пистани беморнинг ёши ва асаб системасига қараб тавсия қиламан. Энг кўпи билан 11 дона писта ейишини тавсия этаман. Нўхат организмни «чўткаси» ҳисобланади. Кўпчилик нўхат еллик, дея тановул қилмайди. Аслида эса нўхатни организмга гўштдан кўра фойдаси кўпроқ. Бу уч маҳсулот фойдасини чуқур ўрганганим боис тавсия қиламан. Мия бу маҳсулотлар қувватини жамлаб, кейин организмга ташлайди ва таъсир кўрсатади.

    Ҳасан табиб.

    Ҳасан табиб.
    Фото: «Дарё»

    - Ўзбекистон халқ табобат академиясининг фаолиятингизга муносабати қандай?- Уч-тўрт йил олдин Россия Федерациясига борганимда, мия саратонига чалинган бир чақалоққа ташхис қўйганман ва буни кўрган соҳа ходимлари мени табобат бўйича ишга таклиф этишди. Аммо бунга рози бўлмадим. Ўша йили юртимизга қайтгач, ҳуқуқ тартибот органи ходимларига учрадим. Туман ИИБ, туман прокуратураси ва туман солиқ бўлимидагилар билан гаплашдим ҳамда ўша йилдан бошлаб йиллик декларация тўлаб келаяпман. Қуръон ўқиб даволаш фаолиятим ноқонуний эмас. Яқинда Президентимиз халқ табобатини ривожлантириш бўйича имзолаган қарорини эшитиб, қувониб кетдим. Ўзбекистон халқ табобат академиясига лицензия олиш учун керакли ҳужжатларни топширганман. Энди уларнинг жавобини кутаяпман.

    - Айрим блогерларнинг сиз ва фаолиятингиз ҳақидаги материаллари ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар орасида қизғин муҳокамаларни юзага келтиряпти. Танқидий изоҳлар ғашингизни келтирмаяптими?- Бундан бехабарман ва уларнинг фикри мен учун қизиқ эмас. Олдимга фақат Шуҳрат ва Анвар ака исмли блогерлар келган холос. Шуҳрат ҳатто онамни олдингизга олиб келаман, деганди. Кейин менга нисбатан билдирган салбий фикрларидан ҳайрон бўлдим. Қолган блогерларнинг барча фикрлари ёлғон ва туҳмат. Уларнинг ҳеч бири ёнимга келмаган.

    - Айтишларича, таниқли санъат соҳаси вакиллари ҳам сизга мурожаат қилиб туришаркан...- Бу бор гап. Аммо улар қайси қўшиқчию актёрлар эканлигини айтолмайман. Яқинда бир актёр оғир ҳолатда машинада келди ва муолажаларга тўғри амал қилгани учун қисқа фурсатда оёққа туриб кетди.

    16 450 000 сўм даромад солиғи тўлаган

    Ҳасан табиб билан кечган суҳбатимиздан очиғи кўнглим тўлмади. 1 соату 13 дақиқа давом этган мулоқотимиз мобайнида у баъзи саволларимга мужмал жавоб берди. Ҳатто унинг айрим жавобларидан кулишни ҳам, куйишни ҳам билмайсан киши.

    Шундан сўнг Шаҳрихон туман давлат солиқ инспекцияси мурожаат қилдим. Мазкур ташкилотдан олинган маълумотларга кўра, Ҳасан домла ҳақиқатдан 2016 йилдан бери солиқ тўловчи сифатида фаолият кўрсатиб келади. У жисмоний шахс сифатида 2016–2017 йил жами йиллик даромади тўғрисида декларация топширган ҳамда ўрганиш кунигача 16 450 000 сўм даромад солиғи тўлаган.

    «Даволаш усуллари табобат талабларига зид»

    Мен авваллари бу инсонни даволаш усулларига қизиқмасдим. Яқинда ходимларим унинг ҳаммага бир хил ташхис қўйиб, даволаётганини видеога олиб келишди. Уни ўзи билан кўришганда ҳам бу йўл билан касал даволаб бўлмаслигини айтиб, керакли маслаҳатларни бердим. Келгусида бизнинг ташкилотга аъзо бўлиши ва унинг тартибларини тушунтирдим. Ўзи яхши, ақлли одамга ўхшади. Аммо қилаётган иши табобат талабларига умуман тўғри келмайди. У шу пайтгача кимларни қайси касалликдан халос этгани тўғрисида бизда аниқ маълумотлар йўқ. Ҳасанбой агар биз айтган ҳужжатларни тўлиқ тайёрлаб келса, унинг фаолиятини чуқур ўрганиб, сўнг бирор аниқ жавоб айтишимиз мумкин.

    Иброҳимжон Асқаров, Ўзбекистон табобат академияси раиси

    22.01.2019, 16:22   Изоҳ (0)   129392
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд автомобиль заводининг автобус ва юк машиналари ҚҚСдан озод этилди

    22.01.2019, 15:46

    Орол бўйига 2 та самолёт, 549 та техника ва мингдан ортиқ ишчи жалб этилди

    22.01.2019, 15:33

    Бир ҳафтада онлайн аукционда 2,1 млрд сўмлик автомобиль рақами сотилди

    22.01.2019, 15:21

    Ҳаётга интилаётган бола: Шифокорлар уни яшамайди, дейишганди

    22.01.2019, 15:10

    Жамшид Кенжаевни ўлдирганликда гумонланаётган Шодали Қиличов: Уни ўлдиришни хоҳламагандик

    22.01.2019, 14:00

    2018 йилда Ўзбекистон 2,9 млрд долларлик олтин сотди

    22.01.2019, 13:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Tenge Bank “Cashback 2.0 – Shopping Маnia” акцияси бошлангани ҳақида эълон қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Энди илова орқали UZTELECOM хизматлари учун ҳар бир тўловда сиз виртуал ҳамёнингизга 3% кешбек оласиз


    Comnet янги Сония тарифларини тақдим этади - чегарасиз интернет! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    “Узcасемаш” компанияси замонавий ғалла ўриш комбайнларини таклиф этади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40
    Audio Icon

    Ватикан тарихидаги энг катта сир: Рим папасининг жинси нега текширилади?

    1 май, 17:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Руслар ниҳоят ўйлай бошлашди” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 16:05

    АҚШ Украинага Патриот ракеталарини топширишини маъқуллади

    Дунё | 11 май, 15:30

    “Рома” ЕЧЛ учун тайёргарлик бошлади. Клуб ёзда кимларни харид қилмоқчи?

    Спорт | 11 май, 15:29

    Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 3,6 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади

    Ўзбекистон | 11 май, 15:00

    Шаҳбоз Шариф Ҳиндистон билан ўт очишни тўхтатишни Покистоннинг “ғалабаси” деб атади

    Дунё | 11 май, 14:28

    “Қимматбаҳо тақинчоқлар ва кийим-кечаклардан ўзини чекларди” — Қозоғистон президенти онаси ва энг қийин дамлари ҳақида гапирди

    Дунё | 11 май, 13:55

    UFC. Рамазон Темиров навбатдаги жангини қозоғистонлик спортчига қарши ўтказади

    Спорт | 11 май, 13:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.