2018 йилда Ўзбекистон 2,9 миллиард долларлик олтин сотди. Давлат статистика қўмитаси маълумотлари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради Spot.
Олтин мамлакат экспортининг асосий йўналишларидан бирига айланди. Масалан, ўтган йили қора ва рангли металлар сотуви 1,1, текстиль маҳсулотлари 1,6 озиқ-овқат маҳсулотлари эса 1 миллиард доллар келтирди.
Шунга қарамай, экспорт қилинган олтиннинг умумий ҳажми ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 89,2 фоизни ташкил этди.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2018 йил кузида олтин экспортини тўхатиб қўйган, бу мамлакатда унинг захираларини кўпайтириш имконини берганди.-+
Изоҳ (0)