• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жамшид Кенжаевни ўлдирганликда гумонланаётган Шодали Қиличов: Уни ўлдиришни хоҳламагандик

    21 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судланувчилар Шодали Қиличов, Саидазим Камолдинов, Алижон Ҳамраев ва Жаҳонгир Ёрқуловларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлиси бошланди.

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    2018 йилнинг 8 августидан 9 августига ўтар кечаси, тахминан, соат 00:25 ларда Юнусобод туманидаги Aurum 898 тунги клуби олдида жанжал оқибатида эркин кураш бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси 25 ёшли Жамшид Кенжаев оламдан ўтган эди.

    Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Сарвар Каримов раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари А. Нишонов ва М. Мирағзамовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилмоқда.

    Иш бўйича раислик қилувчи С. Каримов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «в», «ж» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган Шодали Қиличов (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, «Aurum 898» тунги клубида қўриқчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланган), Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган Саидазим Камолдинов (1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, «Aurum 898» тунги клубида қўриқчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланмаган), Алижон Ҳамраев (1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, «Aurum 898» тунги клубида қўриқчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланган) ва Жаҳонгир Ёрқулов (1992 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, «Aurum 898» тунги клубида қўриқчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланмаган) га нисбатан жиноий иш кўрилаётганлигини эълон қилди.

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    «Repost.uz» судланувчи Шодали Қиличевнинг кўрсатмаларини келтириб ўтди. Қуйида унинг кўрсатмаси тўлиғича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Биз ўша куни кечқурун кўчада ишлаётгандик. Менинг вазифам тунги клубга кираётган меҳмонларни текшириш эди. Четроқда тургандим, шу пайт Кенжаев келиб қолди. У оқ шим кийиб олганди. У ерда клубда анчадан бери ишлаётган қўриқчилар ҳам турганди, Жамшид улар билан сўрашди, мен унинг исми Жамшид эканлигини кейинроқ билдим.

    Эшик олдида Володя турганди. У Жамшидни ичкарига киритмади. Володя Жамшидга «Нарсаларингни шу ерда қолдир, бизга ишонмасанг машинангга ташлаб кир, кейин оволасан», деди. Жамшиднинг қўлида пичоқ бор эди. Мен унга яқинлашдим ва пичоқ билан ичкарига кириш мумкин эмаслигини айтдим. Унга «Ака, қўлингиздагини ташлаб, кириб кетаверинг, мен бу ерга янги келганман», деб айтдим. Шунда Жамшид «Тур, йўқол», деди. Биз мижозларга ҳурмат билан «сиз»лаб мурожаат қилишимиз керак.

    Эшик олдида онамнинг укаси — тоғам турганди. У ҳам Жамшидга пичоқ билан ичкарига кириш мумкинмаслигини айтганида, Жамшид тоғамга қўполлик қилиб «Эй, қўлингни торт!» деди.

    Жамшид тоғамга қўл кўтарди, тоғам уни итариб юборганида Жамшид йиқилди.

    Жамшидни итаришаётганларида мен бундай қилиш мумкин эмаслигини айтдим. У пичоғини олиб, бизга яқинлаша бошлади. Кейин тоғам Шералининг кўксига пичоқ билан бир марта зарба берди. У ерда Жамшиднинг дўсти ҳам бор эди. Аниқ эслолмаяпман…

    Ўша пайтда аҳволим шунақа эдики, ҳозир тасвирлаб беролмайман. Биз уни ўлдиришни истамагандик, бунақа мақсадимиз йўқ эди. Шунчаки, уни қуролсизлантирмоқчи эдик. У ерда меҳмонлар, аёллар бор эди.

    Ундан пичоқни ташлашини сўрадим, у ташламади, баттар дарғазаб бўлди. У пичоқни тоғамнинг томоғига тиради, тоғам «Пичоқни олинглар, пичоқни олинглар» деб такрорларди.

    Тоғамнинг кўксидан қон оқа бошлаганди. Мен пичоқ билан 5—6 марта Жамшиднинг бошига урдим, шундай қилсам у пичоқни ташлайди деб ўйлагандим, лекин у ташламади. Уни ўлдириш ҳаёлимда ҳам йўқ эди. У пичоқни ташламаганини кўриб, ўзимни йўқотиб қўйдим. У жинси ва футболка эди, усти қон бўлиб кетди. Нима қилаётганимни билмай қолдим.

    Шундан кейин бошқа болалар югуриб келишди, тез ёрдам чақиришни айтиб бақира бошлашди. Биз иш вақтида телефондан фойдаланмаганимиз учун ҳеч кимда телефон йўқ эди. Шу пайтда ИИБ ходими келиб қолди. Биз унга пичоқларни топширдик, жанжал тугади. ИИБ ходими ёстиқ олиб келишимизни айтди, биз ёстиққа Жамшиднинг бошини қўйдик, сув олиб келиб, тез ёрдамни кута бошладик. Мен пичоқни Амир деган болага бергандим, у тез ёрдам чақирди. Тез ёрдам тахминан 35 дақиқаларда келди. Бунгача ИИБ ходими ҳамма маълумотларни йиғди.

    Биз Жамшидни ўлдиришни истамагандик, ниятимиз уни қуролсизлантириб ичкарига киритиш эди. Ичкарида аёллар, чет элликлар бор эди, шунинг учун мақсадимиз Жамшидни қуролсизлантириш эди.

    Ўлдириш ҳаёлимда ҳам йўқ эди, лекин икки ойлигимдан мени катта қилган тоғамга ҳужум қилганини кўрганимдан кейин ўзимни тутолмай қолдим.

    Биз қочиб кетсак ҳам бўларди, лекин бу ҳаёлимизга ҳам келгани йўқ. Мен марҳумнинг ота-онаси ва рафиқасидан кечирим сўрайман.

    Маълумот учун, ушбу жиноят иши бўйича кейинги суд мажлиси 23 январь куни бўлиб ўтади.

    22.01.2019, 14:00   Изоҳ (0)   121567
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2018 йилда Ўзбекистон 2,9 млрд долларлик олтин сотди

    22.01.2019, 13:20

    Фирибгарлар пластик карталар ҳақидаги маълумотларни йиғиш мақсадида Uzcard сайтининг клонини яратди

    22.01.2019, 13:12

    Ўзбекистон делегацияси маҳаллий текстиль маҳсулотлари бойкотини бекор қилиш учун АҚШга йўл олади

    22.01.2019, 13:05

    Тошкентдаги айрим коммунал корхоналари давлат улуши ҳокимлик балансига ўтказилди

    22.01.2019, 12:30

    Халқ таълими вазирлиги: Вазирлик босма нашрларга қарши эмас, аммо тизимда мажбурий обунага йўл қўйилмайди

    22.01.2019, 12:11

    Франция Жиззахда ойна ишлаб чиқарувчи завод қурилишига 575 минг доллар ажратди

    22.01.2019, 11:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Сурияга мамлакатни тиклаш бўйича ёрдам эвазига ён беришни таклиф қилди

    Дунё | 13 август, 21:36

    “Оздирувчи дори” сифатида сотилиши керак бўлган 1,3 тонна психотроп моддалар тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 13 август, 21:12

    Уч йил кутишга ҳожат қолмайди: “Уэнздей” сериалининг 3‑чи мавсуми ноябрда суратга олинади

    Кино | 13 август, 20:55

    Хитойда космик чиқиндилардан қутулишнинг янги усули ихтиро қилинди

    Дунё | 13 август, 20:45

    Молдовада TikTok’даги 400 дан ортиқ канал фаолияти тўхтатилади

    Дунё | 13 август, 20:30

    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

    Реклама | 13 август, 19:30

    200 долларлик имзо: Жиззахда иккита мансабдор қўлга олинди

    Ўзбекистон | 13 август, 20:18

    Ҳиндистон шимолида сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 240 нафарга етди

    Дунё | 13 август, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.